NAVOIY VILOYAT SPORT BOSHQARMASI 
» » Olympic day Navoiyda

» » Olympic day Navoiyda
    
    Olympic day Navoiyda

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 июньдаги "6-июль "Xалқаро Олимпия куни"ни "Xалқ сайлида ўтказиш" тўғрисидаги 01-14/25-2-сонли баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитасининг 2019 йил 29 июндаги 11/851-сонли вилоят ҳокимига ёзган xати хамда вилоят ҳокимининг 29 июндаги "Xалкаро Олимпия куни" га бағишлаб Навоий вилоятида ўтказиладиган тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида бутун вилоятдаги туман ва шаҳарлар миқёсида спорт тадбирлари фаол тарзда бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки ушбу оммавий спорт тадбирларида туман ва шаҳарларимиз бўйлаб жами 15000 нафар ёшлар шундан 7000 нафари аёлларни ташкил этди. Олимпия спорт турларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни олимпия спорт турларига жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ҳалқаро олимпия куни”га бағишлаб “Халқ сайли” умуммиллий спорт тадбирининг асосий Навоий шаҳридаги сайлида қарийиб 2000 нафарга яқин ёшлар фаоллик билан қатнашишди ва бадиий гимнастика, бокс, таэквандо, ўзбек жанг санъати, миллий кураш, қиличбозлик, каратэ каби спорт турларидан оммавий кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Бундан ташқари вилоят Мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда “Кичкинтой-ширинтойлар” қувноқ стартлар спорт мусобақаси Навоий шаҳридаги 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида 36 нафардан ортиқ спортчи болажонлар иштирокида ўтказилди, Навоий шаҳридаги 1-умумтаълим мактабидаги “Булбулча” кундузги оромгоҳида дам олаётган болалар иштирокида ҳам қувноқ стартлар, пионербол, шахмат-шашка, стол тенниси ва минифутбол спорт турларидан спорт мусобақалари 103 нафар болалар фаоллик кўрсатишди.Туман ва шаҳарларимиз бўйлаб спорт тадбирларига тўхталадиган бўлсак, Кармана туманида жойлашган “Ишонч” номли ёзги оромгоҳда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда шахмат-шашка, минифутбол, волейбол, қувноқ стартлар, стол тенниси ва енгил атлетика спорт турларидан мусобақалар ўтган бўлса , Кармана туманидаги болалар ўсмирлар спорт мактабида "Xалкаро Олимпия куни" га бағишлаб намойишкорона парад ҳамда дзю-до, кураш, бадиий гимнастика ва футбол турларидан кўргазмали намойишларга 1000 нафарга яқин ёшлар жам бўлишди. Худди шу каби Қизилтепа туманидаги “Нимкон”, Зарафшон шаҳридаги “Табассум” ва “Ёшлик” ёзги дам олиш оромгоҳларида қувноқ стартлар, қисқа масофага югуриш, сузиш, енгил атлетика, шахмат-шашка ва стол тенниси спорт турларидан мусобақалар ўтказилди. Нурли макон Нурота тумани марказида қад кўтарган “Нурота” меҳмонҳонаси ёнида вилоят ҳокимлиги,туман ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими каби мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “ Халқаро Олимпияда куни” га бағишланган спорт тадбири намойиш этилди. Навбахор туманидаги марказий ўйингоҳ майдонида оммавий спорт тадбирлари ва шу билан бир қаторда олис Томди ва Учқудуқ туманларида оммавий югуриш марафонлари 500 нафарга яқин ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

    Сўз якунида илова қиламизки, Халқаро Олимпия қўмитаси (XOҚ) га 1894 йилнинг 23 июн кунига Барон Пер де Кубертен томонидан асос солинган. Бутунжаҳон Олимпия кунини нишонлаш ҳақида қарор-1948-йилнинг январ ойида Сент–Морис шаҳри (Швецария)да ўтказилган XOҚнинг 42-сессиясида қабул қилинган. Ушбу байрам билан Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Олимпия ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган барча-барчани, жумладан, спорт мухлислари, мутахаcсис ва спортчиларни табриклайди.

    Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати 
    скачать dle 12.0

    O‘xshash yangiliklar
  • Нурота туманида "Olympic day" ҳаракати
  • Навоийда "Ёшлар куни" ва спорт
  • 5 ташаббус доирасида оромгоҳларга қадам
  • Маҳорат сабоқлари ўтказилди
  • Нурота туманида сузиш бўйича очиқ турнир

YANGILIKLAR SURATLARDA
KELIB TUSHGAN MUROJAATLAR 135
YAKUNLANDI 130
JISMONIY SHAXSLARDAN 134
YURIDIK SHAXSLARDAN 1

batafsil

Qaysi sport turiga qiziqasiz?

OVOZ BERISH NATIJALAR

FOYDALI HAVOLALAR