Нуроталик Давлат Бобонов 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Автор: admin от 30 декабрь, раздел: VILOYAT YANGILIKLARI / SPORT YANGILIKLARI, просмотров 30
Нуроталик Давлат Бобонов 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра дзюдо бўйича терма жамоамиз етакчи аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпиони Нуроталик Давлат Бобонов 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда ўтган тантанали маросимдаДавлат Бобоновга ушбу мукофот ЎзбекистонЖисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев томонидан топширилди. Тадбирдавазирнинг биринчи ўринбосариРавшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бош котиб Ойбек Касимов иштирок этди.
Давлат Бобонов 1997 йил 7 июнь куни Навоий вилояти Нурота туманида дунёга келган. Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган спорт интернати, Самарқанд давлат университетида тахсил олган. Мураббийи - Нурали Қобилов. Терма жамоа бош мураббийи, афсонавий Илиас Илиадис мураббийлигида Олимпиадага муҳим рейтинг очколарини берувчи мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.
Ёш бўлишига қарамай, ҳозиргача айтишга арзигулик ютуқларга эришишга муваффақ бўлган. 2016 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Шу йили Тошкент Гран-присида ҳам зафар қучган. Шу йил Германияда ўтказилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Дюссельдорф турнири ғолибига айланди. Унинг ғалабаси -100 кг вазндаги яна бир дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамовни ҳам руҳлантирди. У ҳам мусобақа чемпионига айланди. "Катта Дубулға" турниридаги 2 та олтин медаль Ўзбекистон дзюдосининг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши натижаси бўлди. скачать dle 12.0
O‘xshash yangiliklar
Навоий шаҳрининг “Ёшлар" хиёбони ҳамда "Ёшлар" кўли атрофи бўйлаб Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида “Эрталабги бадантарбия” ва “Веломарафон” спорт мусобақаси ўтказилди.Навоий олимпия захиралари коллежида 2020/2021-ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этилди.Анвар Ғофуров: Ишончим комилки, терма жамоамиз Саудияда ютиб келадиМураббийларга лицензия бериш тартиби ўзгартирилади ва уларнинг маоши ошириладиРПЛда энг яхши ҳужумчи ким? (Эркин Ғайбуллаев таҳлили)