NAVOIY VILOYAT SPORT BOSHQARMASI 
» » 2019 йил спорт соҳаси вакиллари учун қандай кечди

    2019 йил спорт соҳаси вакиллари учун қандай кечди

    2019 йил якунлари спорт соҳаси вакиллари томонидан сарҳисоб қилинди

    Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари бир даврага йиғилиб 2019 йилнинг сарҳисоб ва якунлари, омадли ютуқларини хулоса қилишди. Йил якунлари Навоий шаҳридаги "Gold city" тантаналар масканида бўлиб ўтди. Даврани дастлаб вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нарзиева Шахло Пардаевна очиб берди ва ундан сўнг Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев Бахромович сўзга чиқиб шу йил бўйича спорт соҳасида эришилган ютуқлар, натижалар ва келгусида қилинадиган ишлар бўйича тўхталиб ўтди ва кириб келаётган янги 2020 йил билан давра иштирокчиларини табриклади. 
    Вилоятдаги мавжуд спорт таълим муассасаларида фаолият юритаётган бир қатор рахбарлар, методистлар ва тренерлари йил давомидаги самарали меҳнатлари учун вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирланишди. Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Токио 2020 олимпиадасида қатнашиши режалаштирилаётган вилоятимиз спортчилари муҳтарам юртбошимиз, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси раҳбарияти, қолаверса уларнинг мураббийларини юзларини ёруғ қилиб қайтишлари энг самимий тилаклар гулдастаси ила ният қилинди. Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларнинг имтиёзли тарзда ўқишга кириш имкониятини вилоятимиздан 63 нафар спортчилар қўлга киритганлиги айни байрам арафасида уларнинг мураббийлари ва оила аъзолари учун қўшалоқ қувонч бўлиб келганлиги ҳам йил спорт соҳаси учун омадли кечганлигидан далолатдир.
    Давра эзгу тилаклар, ҳали олдинда турган 365 кунни самарали меҳнат саҳифалари ила безатиш ниятлари билан йўғрилган табриклар қанотида янада файз олди. Кириб келаётган янги 2020 йил 365 вароқдан иборат оппоқ китоб мисолидир. Албатта уни қувончли лаҳзалар, спортчилар учун нуфузли мусобақаларда фахрли ўринлар безашини тилаб қоламиз. Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси номидан барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, оилаларига файз-у барокат, келгусидаги ишларида улкан ривожланишларни истаб қоламиз. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!!Азиз юртдошим!!!!
    Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати
    скачать dle 12.0

    O‘xshash yangiliklar
  • Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди
  • Йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди
  • Веломарафон -қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланди
  • Навоий вилояти катта спорт байрамига мезбонлик қилмоқда
  • Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган

YANGILIKLAR SURATLARDA
KELIB TUSHGAN MUROJAATLAR 135
YAKUNLANDI 130
JISMONIY SHAXSLARDAN 134
YURIDIK SHAXSLARDAN 1

batafsil

Qaysi sport turiga qiziqasiz?

OVOZ BERISH NATIJALAR

FOYDALI HAVOLALAR