NAVOIY VILOYAT SPORT BOSHQARMASI 
» » Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

    Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

    Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар муҳим аҳамият касб етаётир.
    Aйни дамда, жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ҳаётга кенг тадбиқ етилмоқда.
    Бугун Навоий Якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида мазкур қарор ижросига бағишланган ўқув-семинар ташкил етилди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази мутахассислари томонидан уюштирилган семинарда Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари, бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари, спорт мактаблари ва таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, методист ва катта тренерлар, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Суғдиёна Жисмоний тарбия ва спорт клуби мураббийлари ва шунингдек, спорт федерациялари ҳамда ассоциацияларининг масъуллари иштирок этишди.
    Семинарда марказнинг Самарқанд филиали директори ,филиал катта ўқитувчиси қатнашиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва афзалликлари ҳақида сўз юритишди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш, спорт соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида интенсив қайта тайёрлаш ва малака ошириш лозимлигини таъкидлашди.
    Ўз навбатида Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нарзиева Шахло Пардаевна ҳукуматимизнинг ушбу қарорининг муҳим жиҳатларига тўхталиб, ушбу ҳужжат мамлакатимиз спортини янада ривожланишига, бунинг баробарида, ёшларни жисмонан ва маънан соғлом руҳда вояга етказишга, юртимиз довруғини дунёга таратадиган спортчиларни тарбиялашга хизмат қилишига еътибор қаратди.
    Фурсатдан фойдаланиб, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.
    Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

    скачать dle 12.0

    O‘xshash yangiliklar
  • Йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди
  • Фахрим-ғурурим мадҳиям менинг
  • Веломарафон -қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланди
  • Навоий вилояти катта спорт байрамига мезбонлик қилмоқда
  • Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган

YANGILIKLAR SURATLARDA
KELIB TUSHGAN MUROJAATLAR 135
YAKUNLANDI 130
JISMONIY SHAXSLARDAN 134
YURIDIK SHAXSLARDAN 1

batafsil

Qaysi sport turiga qiziqasiz?

OVOZ BERISH NATIJALAR

FOYDALI HAVOLALAR