NAVOIY VILOYAT SPORT BOSHQARMASI 
» » Йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

    Йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

    Жорий йилнинг 12 декабрь куни Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2019 йил 11 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши тизимдаги туман ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари, Навоий Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда спорт таълим муассасалари директорлари , Ҳайъат кенгаш аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига мувофиқ 8 та масала яъни:
    1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 9 ноябрдаги 2-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар тўғрисида (Нарзиева Шахло Пардаевна-бошқарма бошлиғи)
    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпиада ўйинларига тайёргарлиги ва унда иштирок этиши тўғрисида" ги ПҚ-2821-сонли қарорининг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида (Бошқарма бошлиғи ўринбосари-Ж.Муртазаев)
    3.Вилоятда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлари шунингдек, "5 та муҳим ташаббус" бўйича спорт таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирларнинг тахлили юзасидан маълумотлар
    (Бошқарма бўлим бошлиғи-Ш.Туклиев)
    4.Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спорт тадбирларининг ўтказилиши, тренер-ўқитувчиларнинг дарс машғулотларининг аҳволи, хужжатлар билан ишлаш, ижро ва меҳнат интизоми, Ўқув ва услубий йўналишларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш юзасидан маълумоти
    (Бошқарма бошлиғи ўринбосари-Ж.Муртазаев)
    5.Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 9 ноябрдаги 2-сонли Ҳайъат йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён сайлов қонунчилиги тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида
    (Бошқарма бош юристконсульт-З.Фармонов)
    6.Халқаро спорт мусобақаларида вилоят терма жамоаларининг иштирок этишини шунингдек, терма жамоаларга спортчиларни етиштириб бериш юзасидан тахлили тўғрисида
    (Бошқарма бўлим бошлиғи-А.Ахмедов)
    7.Спорт таълим муассасаларида оммавий спорт тадбирларини ОАВ да ёритилиши,АКТ ҳолати ва расмий веб-сайтлар юритилиши юзасидан олиб борилган ишлар
    (Бошқарма бош мутахассиси-Г.Низомова)
    8.Спорт таълим муассасаларида иш юритиш,ижро интизоми, кадрлар соҳасидаги камчиликлар тўғрисида
    (Бошқарма кадрлар бўйича бош мутахассис-О.Ўнгаров) тахлилий маълумотлар кўриб чиқилди.
    Дастлаб Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Нарзиева Ҳайъат йиғилиши очиб берди ва кун тартиби билан иштирокчиларни таништириб ўтди.Ундан сўнг навбат йиғилишга меҳмон сифатида таклиф этилган Навоий шаҳар Адлия бўлими катта маслаҳатчиси Қаюмов Сунатуллога сўз берилди ва Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ҳамда мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён сайлов қонунчилиги тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маълумоти тингланди.
    Ҳайъат йиғилишининг кун тартиби бўйича биринчи масала юзасидан Бошқарма бошлиғи Ш.Нарзиева ахбороти тингланди ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 9 ноябрдаги 2-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар тўғрисида айтиб, жиддий ва маъсулият билан ёндашиш зарурлиги юзасидан қатъий кўрсатмалар бериб ўтди.Ундан сўнг спорт соҳасидаги жиддий ўзгаришлар кутилаётган фармон яъни 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф А Р М О Н И юзасидан қилинадиган ишлар, кутилаётган натижалар, яратилиши режалаштирилаётган шароитлар ҳамда кенг кўламда ўтказилиши айтилган мусобақалар юзасидан фикрлар алмашинилди. Бу хусусида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Навоий вилояти бўлими вице-президенти Раҳмонқул Болтаев ўз фикрларини йиғилиш иштирокчиларига билдириб ўтди. Эндиликда Болалар-ўсмирлар Футбол академияси ҳамда футбол мактаблари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари тасарруфига ўтиши янгилик сифатида айтиб ўтилди. Бошқарма бошлиғи Ш.Нарзиева томонидан футбол соҳасидаги мутлақо янги босқичга тайёргарлик кўриш юзасидан тизимдаги бача спорт таълим муассасалари раҳбарларига футбол гуруҳларида барча ёшдаги табияланаётган спортчиларнинг рўйхати ва суратларини бошқармага етказиш ва вилоят миқёсида электрон базасини яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Мактаблар футбол лигаси" ва болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилар ўртасида ўтказиладиган "Спорт мактаблари футбол лигаси" мусобақаларини вилоят миқёсида юқори савияда ташкиллаштириш ва 16-декабръ куни Навоий шахрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирокида бўлиб ўтадиган мактаб ўқувчилари футбол фестивалини ўтказиш юзасидан топшириқлар берди. Келажакда яратилиши кутилаётган шароитлар ўз натижасини кўрсатишидан катта умидлар қилиб қолинди.
    Кун тартибидаги масалалар юзасидан кетма-кетликда ахборотлар тингланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпиада ўйинларига тайёргарлиги ва унда иштирок этиши тўғрисида" ги ПҚ-2821-сонли қарорининг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот давомида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпиада ўйинларига йўлланма олган вилоятимиз спортчиларининг оилавий аҳволи , шароити ва соғлиги борасидаги муаммолари юзасидан хабар олиниши туман ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиқларига топшириқ сифатида бериб ўтилди. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тизимдаги спорт таълим муассасаларида олиб борилган текширув ишлари натижасида ижро интизоми, иш юритиш ва кадрлар соҳасидаги камчиликлар юзасидан Навбахор ҳамда Хатирчи туманларида жиддий камчиликлар борлиги таъкидланиб рахбарлар огоҳлантириб ўтилди ва акс ҳолда вазифасида қолиши бошқарма томонидан кўриб чиқилиши билдирилди.Бундан ташқари Халқаро спорт мусобақаларида вилоят терма жамоаларининг иштирок этиши шунингдек, терма жамоаларга спортчиларни етказиб бериш юзасидан кам натижаларни қайд этган ташкилотлар рейтингни кўтариши бўйича қатъий топшириқлар берилди ва бу хусусида эътиборсизлик туфайли нотўғри ахборот берган Қизилтепа тумани БЎСМ директори огоҳлантирилди.
    Ташкилотларда яратилиши жоиз бўлган расмий веб-сайтларни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 04-08-13-942 сонли хатига асосан кўрсатилган талаблар асосида йил якунига қадар шакллантирилиши лозимлиги яна бир бор раҳбарларга топшириқ сифатида бериб ўтилди.Оммавий ахборотлар воситаларида спорт тадбирлари орқали йил давомида энг кам натижаларни қайд этган ташкилот раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
    Юқоридаги масалалар юзасидан барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ахбороти тингланди , келгуси йил учун янада бор куч-ғайрат билан ҳаракат қилиш ва бажарилиши қатъиян лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
    Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

    скачать dle 12.0

    O‘xshash yangiliklar
  • Фахрим-ғурурим мадҳиям менинг
  • Веломарафон -қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланди
  • Гандбол бўйича Республика чемпионатига старт берилди
  • Навоий вилояти катта спорт байрамига мезбонлик қилмоқда
  • Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган

YANGILIKLAR SURATLARDA
KELIB TUSHGAN MUROJAATLAR 135
YAKUNLANDI 130
JISMONIY SHAXSLARDAN 134
YURIDIK SHAXSLARDAN 1

batafsil

Qaysi sport turiga qiziqasiz?

OVOZ BERISH NATIJALAR

FOYDALI HAVOLALAR