Навоий вилояти катта спорт байрамига мезбонлик қилмоқда
Автор: admin от 27 ноябрь, раздел: VILOYAT YANGILIKLARI, просмотров 22
Навоий вилояти катта спорт байрамига мезбонлик қилмоқда
Навоийда Ички ишлар органлари ўртасида Самбо ва жанговар самбо бўйича республика чемпионатига старт берилди. Майдон узра “Спорт марши” янграши биланоқ республикамизнинг барча вилоятларидан келган тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отрядининг терма жамоалари марказий минбарга таклиф этилди.
5 кун давом этадиган мазкур спорт мусобақасида 15 та жамоа 150 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Беллашувларда жамоа ва якка ҳисобда юқори натижаларни эгаллаган иштирокчилар якуний босқичда Ички ишлар вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган – дейди ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суннатали Абдукадиров.

Мусобақанинг илк жараёнлари беллашувга келган спортчиларга юқори кайфият ва кўтаринкилик бағишлаш мақсадида ИИВ академик лицейи ўқувчиларининг жанговар чиқишлари ҳамда бадиий жамоа томонидан тайёрланган маданий тадбирлар билан бошланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот Хизматискачать dle 12.0
O‘xshash yangiliklar
Анвар Ғофуров: Ишончим комилки, терма жамоамиз Саудияда ютиб келадиЖаъфар Ирисметов: Ҳеч қанақа Гомес келмайдиЎзбекистон МТЖ гуруҳдаги бугунги ўйинларнинг натижасидан қатъий назар 2020 йил мартгача 1-ўринда бўладиБарчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган