NAVOIY VILOYAT SPORT BOSHQARMASI 
» » Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган

» » Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган

YANGILIKLAR SURATLARDA
KELIB TUSHGAN MUROJAATLAR 135
YAKUNLANDI 130
JISMONIY SHAXSLARDAN 134
YURIDIK SHAXSLARDAN 1

batafsil

Qaysi sport turiga qiziqasiz?


OVOZ BERISH NATIJALAR

FOYDALI HAVOLALAR


Барчаси спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган


Жорий йининг 30 октябрь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуасида" ги майдонида Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижроси,2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон " Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, номунтазам тарзда спорт балн шуғулланувчи қатламини кенгроқ қамраб олиш ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида эрталабги соғломлаштирувчи бадантарбия ва югуриш машғулотлари олиб борилди. Ушбу машғулотда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаситизимидаги ташкилот ва спорт таълим муассасалари тренер-ходимлари, спортчи-ўқувчилари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан вазир ўринбосари Ш.Моминджанов,Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи У.Раджабов, Республика ўсмирлар олий спорт маҳорат мактаби директори Б.Агзамов , Сув спорти турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари Республика болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Д.Мақсудов,Спорт ўйинлари бўйича олий спорт маҳорати мактаби катта инструктор-методисти Х.Насруллаев, Жисмоний тарбия ва спорт буйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш марказининг илмий-методик бўлими услубчиси А.Ғофуров,
Тошкент шахар Миробод тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Б.Убайдуллаев ҳамда Тошкент шахар Олмазор тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари У.Рахманов ҳам бирга машғулотларни бажаришди. Бундан ташқари "Ёшлар спорт мажмуасида " кириш файесида муҳтарам юртбошимиз илгари сурилган 5 ташаббус доирасида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Мажмуанинг бадиий гимнастика билан шуғулланиш залида туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси бўйича мураббийларга шуғулланиш жараёнларида дуч келинадиган жарохатлар ва шу холатларда қандай чораларни кўриш борасида спорт шифокорлари томонидан ўқув-машғулоти бўлиб ўтди. Бу каби оммавий спорт чиқишлари ва флешмоблар аҳоли орасида спортнинг оммавийлигини оширишга яна бир карра хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.




Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати


скачать dle 12.0